platina.uz

Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди

Вице-президент Камала Харрис унинг ўрнини босадиган асосий номзод сифатида кўрилмоқда. 

Жаҳон
21 июль, 23:11
Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларини тарк этишини эълон қилди.

Тегишли баёнот Байденнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинди. Ўз навбатида у амалдаги муддатини охиригача етказади.

Энди демократлар Доналд Трампга қаршилик кўрсатадиган бошқа номзод топишлари керак бўлади. Reuters`га кўра, вице-президент Камала Харрис унинг ўрнини босадиган асосий номзод ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Байденинг физиологик ҳолати турли муҳокамаларга сабаб бўлаётганди. Бундан ташқари Трампга суиқасддан кейин Республикачи номзоднинг обрўси ҳам кескиш ошди.

АҚШнинг 46-раҳбари бўлган Байден 1942 йилда туғилган. У 81 ёшни қарши олди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+