Трамп Зеленский билан гаплашди ва "урушга барҳам беришини" айтди
Икки сиёсатчи ўзаро учрашув бўйича ҳам келишиб олган.
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп билан телефонда гаплашди.
Украина президенти Владимир Зеленский Х ижтимоий тармоғидаги суҳбати ҳақида гапирди, деб ёзади "Украинская правда".
" Биз президент Трамп билан шахсий учрашувда қандай қадамлар тинчликни адолатли ва чинакам мустаҳкам қилиши мумкинлигини муҳокама қилишга келишиб олдик", деб ёзди Зеленский.
АҚШнинг собиқ президенти, бу йилги сайловларда номзодлардан бири Доналд Трамп ҳам ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида суҳбат тафсилотларини ошкор қилди.
"Мен президент Зеленскийдан унинг қўнғироғи учун миннатдорман, чунки мен АҚШнинг кейинги президенти сифатида дунёга тинчлик ўрнатаман ва кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва сон-саноқсиз бегуноҳ оилаларни вайрон қилган урушга барҳам бераман. Бу зўравонликка барҳам беради ва фаровонликка йўл очади", деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Трамп президентликка келса Украинадаги можарони бир кунда ҳал этиши ҳақида гапириб келади.