Қорақалпоқ шоири Ажиниёз ҳақида бадиий филм суратга олинади

Президент қарорига кўра Ажиниёз Қўсибой ўғлига Мўйноқда ёдгорлик ўрнатилади ва экопарк очилади. 

Маданият
17 июль, 8:18
Қорақалпоқ шоири Ажиниёз ҳақида бадиий филм суратга олинади

Қорақалпоқ шоири Ажиниёз ҳақида филм суратга олинади. Президентнинг  "Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" қарори қабул қилинди. 

Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилади. 

Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ҳафта муддатда Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини нишонлаш ҳамда унинг ижодий меросини кенг тарғиб қилиш бўйича қуйидаги вазифаларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини тасдиқлайди ҳамда унинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлайди.

Жумладан, шоирнинг "Танланган асарлар»" тўпламини ўзбек ва қорақалпоқ тилларида нашр қилиш, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб яратилган бадиий, илмий-оммабоп асарларни қайта чоп этиш ва тақдимотларини ўтказиш;

- давлат буюртмасига биноан Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна асарлари ҳамда "Ажиниёз" бадиий-публицистик фильмини яратиш ва уларнинг тақдимотларини уюштириш;

- Нукус шаҳрида шоир ижодига бағишланган "Айт, сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан" мавзусида мамлакат ёш ижодкорларининг танловини, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида Ажиниёз Қўсибой ўғли ҳаёти ва ижодига бағишланган иншолар танловини ўтказиш;

- 2024 йилнинг сентябрь ойида Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, тасвирий санъат асарлари ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмасини ўтказиш;

- 2024 йилнинг октябрь ойида Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ажиниёз Қўсибой ўғлининг адабий меросини ўрганиш мавзусида халқаро илмий-амалий конференциялар уюштириш;

- Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида шоир музейини ташкил қилиш;

- Ажиниёз Қўсибой ўғлининг Мўйноқ туманидаги қабрини ободонлаштириш ва унга ёдгорлик ўрнатиш, мазкур туманда Ажиниёз Қўсибой ўғли номидаги экопарк барпо этиш;

- мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, профессионал, умумий ўрта таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар иштирокида Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигига бағишланган учрашув ва адабий кечалар уюштириш;

- 2024 йилнинг ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театрида Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигига бағишланган тантанали адабий-бадиий хотира кечаларини ташкил этиш таъминланади.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. 

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+