platina.uz

Президент йиғилишида ўнта ҳудуд ҳокими ишдан олинди

28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади.

Жамият
17 июль, 10:55
Президент йиғилишида ўнта ҳудуд ҳокими ишдан олинди

Президент ўтказаётган йиғилишда ўнта ҳудуд ҳокими ишдан олиниши маълум қилинди.

Фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўрилади.

Шунингдек, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифи қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, аввал йиғилишда 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайгани хабар берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+