platina.uz

Кимларга сув ҳавзаларида чўмилиш тақиқланади? Шифокор изоҳи

Сурункали хасталикка чалинганлар ҳам чўмилишга боришдан аввал врач билан маслаҳатлашиши лозим. 

Жамият
15 июль, 17:27
Кимларга сув ҳавзаларида чўмилиш тақиқланади? Шифокор изоҳи

Сузиш ҳавзаларида чўмилиш юрак хасталиги ёки жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган шахсларга тавсия этилмайди.

Бу ҳақда Россия пойтахти Москва соғлиқни сақлаш департаментининг бирламчи тиббий ёрдам бўйича бош мустақил мутахассиси Андрей Тяжелников маълум қилди, дея хабар беради РИА "Новости".

“Агар сиз яқинда инсульт, юрак хуружи ёки жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган бўлсангиз, сузишга бормаганингиз маъқул. Бундан ташқари тикланиш даври тугагунча кутишингиз ва шифокор билан маслаҳатлашингиз керак", - деди Тяжелников.

Шифокор сурункали хасталикка чалинганлар чўмилиш мавсумида эҳтиёт чораларини кўришлари кераклигини қўшимча қилди.

"Иссиқ об-ҳаво, қуёш таъсирида сузиш пайтида ҳароратнинг ўзгариши танага жиддий юк бўлиб, касалликлар туфайли мослашиш қобилияти пасаяди, шунинг учун хавф ортади", - дея огоҳлантирди шифокор.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+