platina.uz

Бўзатов фестивали ғолиби Беларусда гран-прини қўлга киритди

Бундан ташқари Ясмина танловнинг энг ёш иштирокчиси сифатида эътироф этилди. 

Маданият
12 июль, 18:43
Бўзатов фестивали ғолиби Беларусда гран-прини қўлга киритди

“Ёшлар овози” – Бўзатов Фест танловининг республика босқичида ғалаба қозонган Ясмина Беларусда ўтказилган XXII “ВИТЕБСК–2024” Халқаро болалар мусиқа танловида гран-прини қўлга киритди.

У аввал “Ёшлар овози” – Бўзатов Фест танловининг республика босқичида эстрада йўналишида 10-15 ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритганди.

Ясмина бундан ташқари , “Ҳаёт мусиқаси” («Музыка Жизни») халқаро кўп жанрли танловида, “Қуёш уйи Туркия” («Дом сольнца Турция») Халқаро фестивалида, “Бахтли элнинг боласи” («Бакытты елдин урпаги») Халқаро танловида, “Шарқ атиргули 2023” («Роза Востока 2023») Халқаро кўпжанрли фестиваль-танловида, “Shark talent” ёш истеъдодлар республика танловида гран-прини, “Жаҳон ёшлар санъати” («Мировое молодежное искусство») Халқаро танловида, XIV “Қобилиятли болалар” («Одарённые дети») марафонида олтин гран-при, I “Тошкент катта фестивали” («Tashkent grand festival»)да супер гран-при соҳибаси бўлган.

“Ёшлар овози” – Бўзатов Фест ҳақида биринчи марта эшитгани Ясмина ҳали 9 ёшда бўсағасида бўлган. Танловда иштирок этиш учун ёши тўғри келмагани боис ўша йилда ўтказилган мавсумда қатнаша олмаган.

Президент ташаббуси билан ташкил этилган ушбу танловда Ясминанинг орзуси ушалиб, иштирокчига айланди. Танловда шунчаки иштирокчи бўлибгина қолмасдан учинчи мавсум ғолиблари сафидан жой олдишга муваффақ бўлди.

– Танловнинг республика босқичини ўзи 2 та шартдан иборат эди: финал ва супер финал, - дейди Ясмина Ҳусниддинова. – Финал босқичида энг зўр ижро этган иштирокчиларни супер финалга саралаб олишди. Супер финалга ўтганини эшитганимда ниҳоятда севиндим. Лекин бу ғолиб бўлди дегани эмас эди. Танлов якунланди, аммо ким ютганини билмасдик. Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўшанда саҳнада ёпиқ конвертларда ғолибларни эълон қилишни бошлашди. Аввал 3-ўрин, кейин 2-ўрин ва охирида 1-ўрин. Мен эса охирида чиқдим ва биринчи бўлдим! Бундан жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим. Мукофотни Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева, Исмоил Жалиловнинг қўлларидан қабул қилиб олдим. Устоз Муножат опа мени ўз фарзандидек бағрига босиб, астойдил табриклади. Бу кунларни ҳеч қачон унутмасам керак.

Ясмина XXII “ВИТЕБСК–2024” Халқаро болалар мусиқа танловида энг ёш иштирокчи сифатида эътироф этилди. Мукофотни унга Беларус президенти Александр Лукашенко топширди.

– Турмуш ўртоғим Ҳусниддин Элибоев Яшнобод туман давлат солиқ инспекциясида ишлайди, - дейди Ясминанинг онаси Хуршидабону Холикова. – Ўзим юристман. Айни пайтда уй бекасиман. Ҳумоюн ва Ясминани тарбиясини билан бандман. Ўғлимиз Ҳумоюн Бегмуратов 14 ёшда. У спортнинг шахмат тури билан шуғулланади. Шахмат бўйича 4 карра жаҳон чемпиони, 15 карра Осиё чемпиони. Бугунги кунда Ўзбекистондаги энг ёш халқаро спорт устаси ҳисобланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+