platina.uz

НАТО 2025 йилда Украинага камида 40 миллиард евро ёрдам ажратади

Бу ҳақда Оқ уй томонидан эълон қилинган ҳужжатда айтилади. 

Жаҳон
11 июль, 8:51
НАТО 2025 йилда Украинага камида 40 миллиард евро ёрдам ажратади

НАТО иттифоқчилари 2025 йилда Украина Қуролли кучларига камида 40 миллиард евро ҳарбий ёрдам ажратиш ниятида.

Бу ҳақда Оқ уй сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинди.

"Иттифоқчилар келаси йил давомида камида 40 миллиард евро миқдорида асосий молиялаштириш, шунингдек, Украина ғалабаси учун барқарор даражадаги хавфсизлик ёрдамини тақдим этиш ниятини эълон қилади", дейилади ҳужжатда.

Америка етакчиси Жо Байден Вашингтондаги НАТО саммитида АҚШ ва унинг Германия, Руминия, Италия ва Голландия каби Шимолий Атлантика альянсидаги иттифоқчилари яқин орада Украинага "ўнлаб Ғарб ҳаво мудофаа тизимлари" етказиб беришни бошлашини айтган.

Саммитда шунингдек, Хитой ва Шимолий Корея каби давлатлар ҳам жиддий танқид қилинган. Жумладан, Хитой Москва билан фаол савдо алоқалари олиб бориб, Россиянинг Украинага агрессиясини билвосита иқтисодий қўллаб-қувватлашда айбланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+