platina.uz

Макрон НАТО аскарлари Украинага боришини истисно қилмади

Франция президентига кўра,  бу қачондир содир бўлиши мумкин.  Россия томони эса буни уруш эълон қилиш сифатида баҳолайди. 

Жаҳон
27 февраль, 10:37
Макрон НАТО аскарлари Украинага боришини истисно қилмади

Франция президенти Эммануел Макрон келажакда Украинага НАТО қўшинларини юборишни истисно қилмади, унинг сўзларидан BFMTV иқтибос келтирмоқда.

“Бугун қуруқликдаги қўшинларни Украинада расмий, мўлжалланган ва тасдиқланган тарзда жойлаштириш бўйича консенсус йўқ. Аммо келажакда ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди”, — деди Макрон.

Унинг сўзларига кўра, бу имконият "вариантлар орасида қайд этилган".

Голландия бош вазири Марк Рютте, ўз навбатида, қўшинларни юбориш масаласи "кун тартибида эмаслигини" таъкидлади.

Эммануэл Макроннинг қайд этишича, икки йил аввал Европада ҳеч ким танклар, самолётлар ва бошқа қуролларни Украинага беришни тасаввур қилмаган, демак келажакда аскар юбориш амалиёти ҳам содир бўлиши мумкин.

Германия канцлери Олаф Шолц эса қуролли кучларни жўнатиш масаласини инкор этган, унинг айтишича, мамлакат Украинадаги можарода "урушувчи тарафга айланишни истамайди".

Россия томони эса НАТО аскарларининг Украинага кириши уруш эълон қилиш билан тенг эканини таъкидлаб келади.

Аввалроқ Швеция НАТОнинг янги аъзосига айланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+