ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Жамият
7 кун аввал, 18:05
ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга "Абитуриент рухсатномаси" my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.

Тест синовлари бошланишига саноқли кунлар қолганлиги боис абитуриентлардан ўзларига тегишли "Абитуриент рухсатномаси"ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишлари лозим бўлади. 

Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+