Бухоро шаҳри собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
У 2024 йил бошида соғлиғидаги муаммолар сабаб ҳокимликдан кетганди.
Носиров Жамол Шуҳратович Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Жамол Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Фаолияти давомида “Камолот” ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари ва 2021-2024 йилларда Бухоро шаҳар ҳокими лавозимларида меҳнат олиб борган. У март ойида соғлиғидаги муаммолар сабаб ишдан кетганди.
Бунгача Али Бобоев экология бошқармасига раҳбарлик қилаётганди.