platina.uz

Андижонда йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви тармоқлари учун пул ажратилади

Маблағ тадбиркорлик инфратузилмаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади. 

Жамият
9 июль, 10:40
Андижонда йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви тармоқлари учун пул ажратилади

Андижонда тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилади. Пуллар ичимлик суви ва тармоғи ва йўлларни таъмирлашга сарфланиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори эълон қилинди.

Жумладан, Шаҳрихон туманидаги "Янги ваҳим" маҳалласидаги саноат зонасига олиб борувчи йўлни таъмирлаш учун 840,0 млн. сўм, Андижон туманидаги Чўлпон массивида жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидаги йўллар таъмири ва ичимлик суви тармоғи учун 400 миллион сўм, Андижон шаҳри Бўстон массивидаги ёшлар саноат тадбиркорлик зонасига олиб борувчи йўл ва ичимлик суви тармоғи учун жами 340 миллион сўм берилиши кўзда тутилган.

Асака туманида шундай мақсадлар учун 400 млн. сўм, Жалақудуқда эса 300 млн. сўм берилиши кўзда тутилган. Лойиҳалар учун бериладиган умумий сумма миқдори 2 млрд. 600 млн. сўмни ташкил қилади.

Вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси лойиҳаларни тегишли тартибда молиялаштиради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+