platina.uz

Андижонда йўллар ва масжид таъмири учун пул ажратилди

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг қарори билан жами 2,5 млрд. сўм ажратилмоқда. 

Жамият
29 апрель, 20:21
Андижонда йўллар ва масжид таъмири учун пул ажратилди

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг икки қарори билан 2,5 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Биринчи қарорга кўра, 2 млрд. сўм маблағ тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан "Саноат ХАБИ"га олиб борувчи йўл учун ажратилади. Вилоят автомобил йўллар бошқармаси ва "Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ажратилган маблағларни мақсадли ва самарали сарфлашни таъминлайди.

Бундан ташқари, яна бир қарор билан "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКка Андижон шаҳридаги Девонабой масжиди қурилиш реконструкция харажатлари учун 500 миллион сўм берилади.

Аввалроқ Бухоро ҳокими Ботир Зарипов байрам учун ярим миллиард сўмдан ошиқ ажратгани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+