platina.uz

Хоразмда маҳаллаларни ривожлантириш учун 4,5 млрд. сўм ажратилди

Пул Республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан берилиши кўзда тутилган. 

Жамият
8 июль, 11:50
Хоразмда маҳаллаларни ривожлантириш учун 4,5 млрд. сўм ажратилди

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов 8 июл санасида маблағ ажратиш бўйича фармойишни имзолади.

Фармойиш маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмалар бўйич долзарб масалаларни ҳал этиш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратишни кўзда тутади.

4,5 миллиард сўм Республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи" хизмати инжиниринг компаниясига ажратилади.

Фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими биринчи ўринбосари М.Ачилов зиммасига юкланган.

Аввал Тошкентда интелектуал ўйинлар учун бино харажатларига 36 млрд. сўм ажратилиши маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+