Франциядаги сайловларда биронта партия мутлақ кўпчилик овозни қўлга кирита олмади

Сайлов натижалари оқибатида бош вазир Габриэл Аттал истеъфога чиқади.

Жаҳон
8 июль, 9:20
Франциядаги сайловларда биронта партия мутлақ кўпчилик овозни қўлга кирита олмади

Францияда бўлиб ўтган парламент сайловларида "Янги халқ фронти" сўл кучлар альянси ғалаба қозонди. Натижалар иккинчи турда овозларни санаб чиқишдан сўнг маълум бўлди. 

"Биргаликда" президентлик коалицияси иккинчи, биринчи турда ғалаба қозонган Марин Ле Пеннинг "Миллий бирлик" партияси учинчи ўринни эгаллади.

Овоз бериш натижалари (Франция Ички ишлар вазирлиги томонидан Le Monde нашрига тақдим этилган):

"Янги халқ фронти" - 182 мандат;
"Биргаликда" - 168;
"Миллий бирлик" – 143 та;
"Республикачилар" - 45.
Қолган ассоциациялар умумий тарзда 39 та ўринга эга бўлдилар.

Францияда президенти Эммануэл Макрон партияси  Европарламентга сайловларда имкониятни бой берганидан кейин унинг қарори билан муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилди. 

Биринчи тур 30 июнь куни, иккинчи тур 7 июль куни бўлиб ўтди. Сайлов натижаларидан кейин Франция Бош вазири Габриэл Аттал истеъфога чиқади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+