Евро-2024: Англия термаси ярим финалга чиқди

Жанговар ўйинда омад инглизларга кулиб боқди.

Спорт
6 июль, 23:41
Евро-2024: Англия термаси ярим финалга чиқди

Европа чемпионати чорак финал ўйинида Англия ва Швейцария термалари майдонга тушди.

Асосан тенг курашлар остида кечган ўйинда асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. 75-дақиқада Эмболо ҳисобни очганди, аммо унинг хурсандчилиги 5 дақиқага ҳам етмади.

Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса Англия ютиб кетди.

Энди ярим финалда Англия термаси Туркия ва Голландия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Евро-2024, чорак финал

Англия - Швейцария 1:1
Голлар: Сака 80 - Эмболо 75

Пеналтилар бўйича: 5:3

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+