Евро-2024: Испания ярим финалга чиқди

Финалга тенг ўйиндан кейин мезбонлар энди мусобақани фақат томоша қилишади.

Спорт
5 июль, 23:38
Евро-2024: Испания ярим финалга чиқди

Европа чемпионати чорак финал учрашувлари Германия ва Испания термалари иштирокидаги ўйин билан бошланди.

Финал олди финал дея таърифланган ўйинда Испания ҳам, Германия ҳам юқори салоҳиятини намойиш этишди. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқасида эса испанлар ғалаба голини киритишди. Сўнгги сонияларда Карвахал иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Энди ярим финалда Испания термаси Португалия ва Франция жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Евро-2024, чорак финал

Германия - Испания 1:2
Голлар: Вирц 89 - Олмо 51, Мерино 119

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+