Туркия термаси ҳимоячиси Мерих Демирал икки ўйинга четлатилди

У Австрия қарши ўйинда  "Кулранг бўрилар" гуруҳининг ишорасини кўрсатгани бунга сабаб бўлган. Ўйинда футболчи дублга эришди. 

Спорт
5 июль, 18:10
Туркия термаси ҳимоячиси Мерих Демирал икки ўйинга четлатилди

Туркия термаси ҳимоячиси Мерих Демирал ўта ўнг қанотдаги "Кулранг бўрилар" гуруҳининг ишорасини кўрсатгани учун Европа чемпионатининг навбатдаги икки ўйинини ўтказиб юборади. 

УЕФА бу қарорни 5 июл куни эълон қилди.

Демирал Австрия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ушбу белгини кўрсатган. 

Энди Мерих Демирал 6 июль куни Нидерландияга қарши чорак финалда иштирок эта олмайди. Агар Туркия бу ўйинда ғалаба қозонса, 26 ёшли футболчи Европа чемпионати ярим финалини ҳам ўтказиб юборади.

Демирал "умумий қабул қилинган хулқ-атвор тамойилларини, одоб-ахлоқнинг асосий қоидаларини бузди, спорт мусобақаларидан спортга хос бўлмаган гапларни айтиш учун ишлатди ва футбол обрўсига путур етказди", дейилади УЕФА баёнотида.

2 июл куни Туркия миллий терма жамоасининг Австрия терма жамоасига қарши ўйинда Мерих Демирал 57-секундда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу гол Европа чемпионатлари плей-оффи тарихидаги энг тезкор гол бўлди. 

59-дақиқада Демирал яна австрияликлар дарвозасини ишғол қилди. Натижада Туркия Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Евро-2024 чорак финалига чиқди.

Футболчининг ўзи кейинчалик "кулранг бўрилар"нинг ишорасини ғалабадан қувониш ва ўз мамлакати билан фахрланиш билан изоҳлади. Туркияда "Кулранг бўрилар" манфаатларини ўта ўнгчи Миллатчи Ҳаракат партияси (МҲП) ҳимоя қилади. Германияда бу гуруҳ ҳам, унинг имо-ишораси ҳам тақиқланган эмас, аммо "кулранг бўрилар" Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси назорати остида.

Берлиндаги Олимпия стадионида бўлиб ўтадиган Нидерландияга қарши ўйинга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ташриф буюриши кутилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+