platina.uz

Жиззах вилоятига прокурор тайинланди

Иброҳимов ўз вақтида Чирчиқ шаҳар прокурори лавозимида ишлаганди. 

Жамият
5 июль, 10:47
Жиззах вилоятига прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бахтиёр Иброҳимов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Иброҳимов ўз вақтида Чирчиқ шаҳар прокурори лавозимида ишлаганди. 2021 йил январда эса Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Жиззах вилояти прокурори лавозимида Исломжон Эргашхўжаев ишлаб келаётганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+