Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига таъзия йўллади
Уттар-Прадеш штатидаги диний йиғинда юздан ошиқ киши тиқилинчда вафот этганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди.
Президент Уттар-Прадеш штатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллаган.
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда диний йиғинда юз берган тиқилинч оқибатида 100 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, чиқиш йўли жуда тор бўлган ва одамлар тадбирни тарк этаётганда кучли чанг бўрони саросимага тушиб, ваҳима келтириб чиқарган, натижада кўплаб одамлар оёқ остида қолиб кетган.