platina.uz

Ҳиндистондаги диний йиғилишда 100 дан ошиқ киши тиқилинчда ҳалок бўлди

Нохуш фожиа Уттар-Прадеш штатининг Рати Бханпур қишлоғида юз берди. 

Жаҳон
3 июль, 9:45
Ҳиндистондаги диний йиғилишда 100 дан ошиқ киши тиқилинчда ҳалок бўлди

Ҳиндистонда диний йиғинлар чоғидаги тиқилинчда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. BBC ушбу фожиа тафсилотларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, фожиа мамлакат марказий қисмидаги Уттар-Прадеш штатининг Рати Бханпур қишлоғида юз берди, унинг чеккасида одамлар машҳур воиз Бҳоле Бабуни тинглаш учун йиғилган эди.

Бундай диний учрашувлар сатсанг деб аталади.

Қурбонларнинг шахсини аниқлаш жараёни ҳамон давом этмоқда, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

Тиқилинчга айнан нима сабаб бўлгани номаълум. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, чиқиш йўли жуда тор бўлган ва одамлар тадбирни тарк этаётганда кучли чанг бўрони саросимага тушиб, ваҳима келтириб чиқарган, натижада кўплаб одамлар оёқ остида қолиб кетган.

Ўлган ва фожиадан даҳшатга тушган иштирокчилар шифохоналарга юк машиналарида, ҳатто мототциклларда олиб келинган. Шифохона ичида етарли жой йўқ эди, жасадлар тўғридан-тўғри кираверишда тўплана бошлади.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеолардан бирида аёлнинг юк машинаси орқасида бир нечта жонсиз жасадлар устидан йиғлаётгани, бошқасида эса ёнма-ён жойлаштирилган эркак ва аёлнинг жасадлари акс этган.

Ҳодиса ҳақида ахборот илк бор 2 июл санасида берилганди, ўшанда жами 27 нафар қурбон ҳақида маълум қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+