platina.uz

Жанубий Кореяда машина босиб кетиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Уч киши шифохонага оғир аҳволда ётқизилган. Айрим нашрлар 13 нафар қурбон ҳақида ёзмоқда. 

Жаҳон
2 июль, 10:09
Жанубий Кореяда машина босиб кетиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда 68 ёшли ҳайдовчи Сеул мэрияси яқинида пиёдаларни уриб юборди, натижада тўққиз киши ҳалок бўлди, камида олти киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.

Ҳодиса Сеул марказида содир бўлган. Тўққиз нафар қурбон орасида олти нафари воқеа жойида вафот этган, уч нафари шифохонага ётқизилган ва кейинроқ вафот этгани маълум қилинган.

Уч нафар кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Ўлганларнинг барчаси 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклардир.

Жанубий Кореянинг айрим ахборот сайтлари 13 кишининг ўлими ҳақида хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, ЙТҲ содир этган машина тўсатдан орқага бурила бошлаган, иккита машинага бориб урилган, пиёдалар йўлагига чиқиб кетган ва светофорнинг яшил ёнишини кутаётган пиёдаларга бориб урилган.

Ҳайдовчи воқеа жойида ушланиб, шифохонага етказилган. Унинг сўзларига кўра, машина тўсатдан ўз-ўзидан тезлашган ва у спиртли ичимлик истеъмол қилмаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+