Евро-2024: Франция кичик ҳисобда ғалаба қозонди
Марказий дея баҳоланган учрашув тақдирини бир гол ҳал қилди.

Европа чемпионати нимчорак финал ўйинида Франция ва Белгия майдонга тушди.
Ўйин асосан тенг курашлар остида ўтди. 85-дақиқагача ҳисоб очилмади. Аммо французлар битта ҳужум билан ғалабани илиб кетди.
Энди Франция чорак финалда Португалия ва Словения жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Евро-2024, нимчорак финал
Франция - Белгия 1:0
Гол: Вертонген 85 автогол