Эрон ва Афғонистоннинг қатор ҳудудларида "жаҳаннам жазирамаси" кутилмоқда
Мазкур давлатлардаги иссиқ ҳарорат кейинчалик Ўзбекистон ҳудудларига ҳам таъсир этиши мумкин.
Яқин кунларда Эрон ва Афғонистоннинг бир қанча ҳудудларида "жаҳаннам" жазирамаси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Meteojurnal хабар берди.
1—2 июль кунлари Дашт-Лут чўл ҳудудларида (мамлакат жануби-шарқида) ҳаво ҳарорати +44...+49°, жануби-ғарбий қисмида деярли +50° иссиқ бўлади. 3-4 июль кунлари Дашт-Лутда ҳаво ҳарорати +49…+54°гача етади.
Афғонистоннинг қўшни вилоятларида, Фараҳ ва Нимроз вилоятларида ҳаво ҳарорати +45...+50° гача кўтарилади.
Бу ёз Форс кўрфази мамлакатлари, жанубий ва шарқий Эрон, жанубий Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонда ғайритабиий иссиқлик ва давомийлик билан ажралиб туради, ҳаттоки сўнгги ўн йилликнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштирганда, бу энг иссиқ бўлди.
Форс кўрфази минтақасида, бир неча ҳафта давомида, тор қирғоқ чизиғидан ташқари, кун давомида максимал ҳарорат деярли ҳеч қачон +40 ° дан пастга тушмади.
Ер юзида қайд этилган энг юқори ҳарорат +56,7° бўлиб, 1913 йилда Ўлим водийсида қайд этилган. Кўриб турганингиздек, Эрондаги Дашт-Лут чўлидаги башорат қилинган ҳарорат сайёрамиздаги максимал ҳарорат бўйича мутлақ рекордга яқин бўлади.