Евро-2024: Швейцария қийинчиликсиз чорак финалга чиқди

Бугундан мусобақанинг нимчорак финал ўйинлари бошланди.

Спорт
3 кун аввал, 22:52
Евро-2024: Швейцария қийинчиликсиз чорак финалга чиқди

Европа чемпионати нимчорак финали биринчи ўйинида Италия ва Швейцария майдонга тушди.

Асосан Швейцария устунлиги остида ўтган учрашувда Италия деярли ҳеч нима қила олмади. Қизиллар чорак финалга ҳақлироқ ўйин кўрсатди.

Ўйинда ҳисобни 37-дақиқада Фройлер очган бўлса, 46-дақиқадаги Варгаснинг голи иккинчи бўлимни ишончли ғалаба билан бошлашга сабаб бўлди. Ҳар иккала гол ҳам чиройли урилди.

Энди Швейцария чорак финалда Англия - Словакия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Евро-2024, нимчорак финал

Швейцария - Италия 2:0
Голлар: Фройлер 37, Варгас 46

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+