platina.uz

Қозоғистонда терроризм тарғиботида айбланган бир неча киши ушланди

Миллий хавфсизлик қўмитаси Туркистон вилоятида тезкор тадбир ўтказган. 

Жамият
27 июнь, 11:49
Қозоғистонда терроризм тарғиботида айбланган бир неча киши ушланди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси республиканинг Туркистон вилоятида терроризмни тарғиб қилишда гумон қилинган тўрт нафар мамлакат фуқаросини қўлга олди.

Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинганлардан бири узоқ вақт хорижда яшаб, у ерда "радикал мафкура"га алоқадор бўлган. Тинтув чоғида гумонланувчилардан диний адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилди.

Май ойи охирида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси йил бошидан буён маҳаллий махсус хизматлар иккита терактнинг олди олингани ҳақида хабар берган эди.

Қайд этилишича, 26 нафар "радикал диний мафкура" тарафдори террорчилик ва экстремистик фаолиятда айбдор деб топилган, яна 22 нафар шахсга нисбатан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+