Platina.uz сайти АОКА томонидан эътироф этилди
Танлов 2024 йилнинг биринчи чорагида эълон қилинган материаллар бўйича ўтказилди.
Жамият
27 июнь 2024 йил

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танловда Platina.uz сайти ҳам муносиб эътироф этилди.

Танлов жорий йилнинг биринчи чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар тақдим этган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар бўйича бўлиб ўтди.

Platina.uz сайти оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан чин дилдан табриклайди. Юртимиздаги ислоҳотларни рўй-рост ёритишда чарчаманглар!