ССВ тизимидаги ОТМларга тест имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Натижалар эса 22 августга қадар эълон қилиниши кўзда тутилган. 

Жамият
27 июнь, 14:26
ССВ тизимидаги ОТМларга тест имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги ОТМларга имтиҳонлар вақти аниқ бўлди. 

Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади. 

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган. 

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади. 

13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. 

7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади.

Аввалроқ ўқишга кириш учун қарийб 900 минг абитуриент ҳужжат топширгани маълум бўлганди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+