platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Миллий сертификат бўйича тестлар сотиляптими? Агентлик изоҳ берди

Айтилишича, ушбу даъволар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаган. Сотилаётгани айтилган саволларнинг имтиҳонларда қўлланиладиган тест топшириқларига ҳам, агентлик ходимларига ҳам алоқадорлиги ҳақида асос йўқ.

Миллий сертификат бўйича тестлар сотиляптими? Агентлик изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда миллий сертификат имтиҳонлари олдидан “Х вариант” номи остида тест саволлари сотилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.

Ҳолатга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимлари ходимлари ва айрим репетиторлар алоқадор экани айтилган.

Мазкур хабарлар юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги муносабат билдирди.

Айтилишича, ушбу даъволар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаган. Сотилаётгани айтилган саволларнинг имтиҳонларда қўлланиладиган тест топшириқларига ҳам, агентлик ходимларига ҳам алоқадорлиги ҳақида асос йўқ.

Миллий сертификат имтиҳонларида тест топшириқларининг махфийлиги ва хавфсизлиги белгиланган тартибда таъминланган.

“Фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ва “100 фоиз кафолатланган саволлар” ваъдаси билан пул талаб қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишни сўраймиз. Бундай ҳолатларга оид аниқ далиллар бўлса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш мумкин”, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid