Халқаро суд Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берди

Улар Украина ҳудудларига оммавий ҳужумлар уюштириш ва тинч аҳолига қарши жиноятларда айбланмоқда. 

Жаҳон
25 июнь, 17:09
Халқаро суд Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берди

Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни Украинанинг энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужумлар ва тинч аҳолига зарар етказганликда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди. 

Илгари ушбу суд президент Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова, шунингдек, Россиянинг икки ҳарбий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берган эди.

Суд пресс-релизидан маълум бўлишича, Шойгу ва Герасимовга қўйилган айбловлар 2022 йил 10 октябрдан камида 2023 йил 9 мартгача содир бўлган воқеаларга тегишли.

 Судгача бўлган палатанинг маълумотларига кўра, собиқ мудофаа вазири ва Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи фуқаролик объектларини нишонга олиш, ёки фуқаролик объектларига зарар етказиш учун жавобгардир.

Бундан ташқари, улар "ғайриинсоний ҳаракатлар шаклида" инсониятга қарши жиноятда гумон қилинмоқда.

"Россия ҳарбий кучлари томонидан камида 2022 йил 10 октябрдан камида 2023 йил 9 мартгача бўлган даврда Украина электр энергетика инфратузилмасига уюштирилган ракета ҳужумлари учун икки гумонланувчи жавобгар деб ҳисоблаш учун асосли асослар мавжуд", — дейилади матбуот баёнотида. Бу вақт ичида Украинадаги электр станциялари ва подстанцияларига кўплаб ҳужумлар уюштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Сергей Шойгуни Мудофаа вазирлиги раҳбарлигидан озод этиб, Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлаган. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+