Мирзиёев Путин билан телефон мулоқоти ўтказди

Ўзбекистон президенти Доғистондаги тўқнашувлар юзасидан ҳамдардлик билдирган. 

Сиёсат
24 июнь, 18:46
Мирзиёев Путин билан телефон мулоқоти ўтказди

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини билдирди.

Ўзбекистон Президенти бу ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмалар ўртасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, 26-28 май кунлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Келгусидаги, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди,  дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз,  23 июн куни Доғистоннинг икки шаҳрида жангарилар ҳужуми уюштирилди. Оқибатда ўндан зиёд полициячилар ҳалок бўлди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+