platina.uz
Спорт

Жаҳон футболи юлдузлари Ўзбекистонга келади

Улар орасида Дида, Кристиан Пануччи ва Сержинио кабилар ҳам бор. 

Жаҳон футболи юлдузлари Ўзбекистонга келади

Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади. Улар орасида италиялик ва бразилиялик юлдузлар бор.

Хусусан:

Дида (Жесус Силва) - дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЭФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Кристиан Пануччи - Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЭФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Кристиан Заккардо - Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.

Сержинио (Сержио Клаудио дос Сантос) - Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Учрашув 29 июн куни соат 15:00 да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади. Унда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида баҳслар бўлиб ўтади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid