platina.uz

Самарқандда кадастр амалдори бюджет пулини ўзлаштиргани фош бўлди

Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бош ҳисобчиси бошқаларга мукофот ва рағбатлантириш ёзиш эвазига пулларни талон-торож қилган. 

Жамият
19 июнь, 10:28
Самарқандда кадастр амалдори бюджет пулини ўзлаштиргани фош бўлди

Самарқанд шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида вилоят кадастр бошқармаси амалдорига суд ҳукми ўқилди. Мазкур суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Судланувчи Ғ.А. 2019 йилдан ҳозирга қадар Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келган. У бошқарманинг собиқ бошлиғи билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, мансаб мавқеини суистеъмол қилган. Улар ходимларга 36 млн. сўмдан зиёд рағбатлантириш ва 1 миллондан зиёд мукофот пулини ёзиб, ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан қасддан талон-торож қилишган.

Бундан ташқари Ғ.А. ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, 7 нафар ишчига 5,4 млн. сўм, яна 10 нафар ходимга қарийб 12 млн. сўм рағбатлантириш ва мукофот пул маблағларини тўланишига эришиб, ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан қасддан талон-торож қилган.

Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Ғ.А. айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, етказилган зарарлар тўлиқ қопланганини билдирди. Суд Ғ.А.га қўйилган айблов ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблаган.

Якуний ҳукмга кўра, Ғ.А. ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в, г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва у ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинди. Шунингдек, Самарқанд вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 56.045.000 сўм пуллар Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказилиши белгиланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+