Жанубий Кореядаги энг қадимий аквариум ёпилади

У 30 мингга яқин денгиз жонзотларини ўз ичига олган ва ташриф буюрувчиларнинг асосини император пингвинларини кузатувчилар ташкил этган.

Жаҳон
19 июнь, 17:43
Жанубий Кореядаги энг қадимий аквариум ёпилади

Кореянинг  энг қадимги жамоат аквариуми "Aqua Planet 63" 39 йиллик фаолиятдан сўнг 30 июнь куни бутунлай ёпилади.  Ушбу хабар аквариумнинг расмий хабарида эълон қилинди.

1985 йилда ўша пайтда Осиёни  энг баланд иншоотларидан бирида жойлашган "Aqua Planet 63"  мамлакатдаги  рамзий кўнгилочар  жойларидан  бири бўлиб, корейслар, айниқса, болалар учун жуда севимли жой эди.

У 250 турдаги 30 000 га яқин денгиз жонзотларини ўз ичига олган ва ташриф буюрувчиларнинг асосини император пингвинларини кузатувчилар ташкил этган. У ерда турли хил денгиз ҳайвонлари билан сувости кўнгилочар шоулар ҳам ташриф буюрувчиларда ижобий фикрларни уйғотган.   Корея аквариумида бўлган ушбу пингвингларни сақлаш қийин деб ҳисобланган. 

Аквариумнинг ўзига хос сув париси шоуси, турли диққатга сазовор жойлари орасида жуда машҳур бўлиб, бошқа аквариумлар томонидан эътироф қилинган. Парк  оператори Hanwha Hotels & Resorts  маълумотларига кўра, аквариум  очилганидан бери 90 миллионга яқин ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилган ва улар парк ҳақида ижобий фикрлар билан чиқиб кетишган.  

Бинонинг яна бир машҳур диққатга сазовор жойлари  63 Art, санъат галереяси ҳам худди шу санада ёпилади. Объектлар жойлашган Pompidou Xanva Сеул марказининг янги майдони сифатида таъмирланади, компания Париждаги Помпидоу маркази директорлари билан ҳамкорликда 2025 йил охиригача  ушбу лойиҳани якунлашни мақсад қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+