platina.uz

Тошкент вилоятида эҳтиёжмандларга қорамол, тадбиркорга “Лабо” топширилди

Байрам кунлари Бекободдаги оғир ҳудудлар ўрганилди. 

Жамият
17 июнь, 14:07
Тошкент вилоятида эҳтиёжмандларга қорамол, тадбиркорга “Лабо” топширилди

Давлат раҳбари топшириғига асосан муборак Қурбон ҳайити кунларида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Хусусан, “оғир ҳудуд” рўйхатида турган Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани маҳаллаларида ўтказилган суҳбатлар давомида юртбошимиз ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида муборак Қурбон ҳайити айёмида қарор топган эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик ғоялари билан уйғун ва ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Бекобод тумани “Зиёли” МФЙда уйма-уй юрилиб, эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди, керакли амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида Президент совғаси сифатида эҳтиёжманд оилаларга қорамол, ўз тадбиркорлигини янада кенгайтириб, маҳаллада 20 та қўшимча иш ўрнини яратмоқчи бўлган тадбиркорга янги “Лабо” автомашинаси топширилди. Ундан ташқари, маҳалла ёшлари учун чет тилларига ихтисослашган янги кутубхона қурилиши, айрим сабаблар туфайли битмай қолган ички йўлларнинг таъмири ҳамда қатор ободонлаштириш ишлари тез кунларда ўз ниҳоясига етадиган бўлди.

Ўрганишлар ниҳоясида Республика ишчи гуруҳи сектор раҳбарлари, нуронийлар, “маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлар ўтказиб, “хонадонбай” ишлаш, маҳаллалар имкониятидан келиб чиқиб янги иш ўринларини яратиш, томорқалардан унумли фойдаланиш каби қатор масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти ҳудудларда давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+