Бош ҳакамни сўккан "Пахтакор" расмийларига чора кўрилди

"Пахтакор" — "Қизилқум" ўйинида тошкентликлар расмий шахслари бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатишган. 

Спорт
15 июнь, 9:14
Бош ҳакамни сўккан "Пахтакор" расмийларига чора кўрилди

"Пахтакор" расмийлари ўйин бош ҳакамини сўккани ва тартибсизлик чиқаргани учун жазоланди. Бу ҳақда ЎФА тартиб-интизом қўмитаси қарорида айтилади. 

Суперлиганинг 9-тури доирасидаги "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашувининг 56-дақиқасида "Пахтакор" футболчиси Сардор Собирхўжаев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Собирхўжаевга (Пахтакор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

56-дақиқада "Пахтакор" футболчиси Драган Черан бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Драган Черанга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Шунингдек, учрашув якунлангандан сўнг, "Пахтакор" клуби расмий шахслари бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатишган, бу эса тартибсизликлар олиб келгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, "Пахтакор" футбол клубига нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Шунингдек, яна бир қатор учрашувлар юзасидан жазолар чиқарилди. 

"Бунёдкор" — "Локомотив"

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури доирасидаги "Бунёдкор" — "Локомотив" учрашувининг 90+7-дақиқасида "Локомотив" футболчиси Суҳроб Султонов тўп учун курашиш вақтида қўл қисми билан рақиб ўйинчисининг бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Суҳроб Султоновга (Локомотив) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

"Локомотив" — "Сурхон"

9-тур доирасидаги «Локомотив» — "Сурхон" учрашувининг 55-дақиқасида "Сурхон" футболчиси Улуғбек Ҳошимов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Ўйиннинг 90+3-дақиқасида "Локомотив" футболчиси Абубакр Ризо Турдалиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Улуғбек Ҳошимовга (Сурхон) ва Абубакр Ризо Турдалиевга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

"Нефтчи" — ОКМК

Чемпионатнинг 9-тури доирасидаги "Нефтчи" — ОКМК учрашуви 54-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хуршид Ғиёсовга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Учрашувнинг 90+5-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Жасур Жалолиддинов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Жалолиддиновга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

90+10-дақиқада эса "Нефтчи" футболчиси Санжар Қодирқулов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Санжар Қодирқуловга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

Шунингдек, суперлиганинг бошқа ўйинлари ва про лигадаг учрашувлардаги ҳолатлар юзасидан ҳам қарор чиқарилган. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+