Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди
У Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келаётганди.
Маданият
13 июнь, 18:33
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Актриса 1954 йил Тошкент вилоятида таваллуд топган.
2011 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган. 1976 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.
Институтни битиргач, ўзбек драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. 1993 йилдан бошлаб Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатган. У ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамон роллари ва характерли образларни маҳорат билан ижро этган.