platina.uz

"Ўзбекистон темир йўллари" айрим поездларда чипта нархини оширмоқда

"Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилади. 

Жамият
12 июнь, 16:18
"Ўзбекистон темир йўллари" айрим поездларда чипта нархини оширмоқда

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2024 йилнинг 1 июль санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — "Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини маълум қилди.

Мисол тариқасида, 12, 4-сонли "Тошкент — Қарши» йўналиши аввалги нархлари:
эконом — 150 600, бизнес 218 244 сўм. Ҳозирги нарх: эконом — 178 250, бизнес — 262 805 сўмни ташкил қилмоқда.

Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда, дейилади изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Афросиёб поезди чипталари бир йилда учинчи бор оширилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+