Президент АҚШ вакили билан ЖСТга аъзоликни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатлар Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди.

Сиёсат
11 июнь, 14:17
Президент АҚШ вакили билан ЖСТга аъзоликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди.

Америка идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига АҚШ Президенти Жо Байденнинг саломи ва тилакларини етказди.

Учрашув давомида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди.

АҚШнинг "Аir Products", "Coca-Cola", "Citibank", "Visa" ва бошқа кўплаб етакчи корхоналари ва банклари билан кооперация алоқалари ривожланмоқда.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, "C5+1" формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Саноат кооперацияси учун янги соҳаларни аниқлаш ва тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма платформани ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+