platina.uz

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келади

Юн Сок Ёл Марказий Осиёнинг уч давлатига ташриф буюради. 

Сиёсат
7 июнь, 14:09
Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келади

Жанубий Корея пезиденти Юн Сок Ёл келаси ҳафтада Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга давлат ташриф буюради. Бу ҳақда Yonhap агентлиги давлат раҳбари идорасига асосланиб хабар берди.

Юн душанба куни биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида олти кунлик сафарга чиқади ва 15 июнгача Марказий Осиёнинг учта давлатига ташриф буюради, дейди Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бош ўринбосари Ким Таэ Хё.

"Қадимги Ипак йўлининг маркази бўлган Марказий Осиё Европа ва Осиёни боғловчи стратегик нуқтадир", — деди Ким матбуот анжуманида.

Унинг айтишича, "Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги можаро каби омиллар таъсирида глобал сиёсий инқироз кенгайгани сари минтақанинг стратегик аҳамият янада ортиб бормоқда".

Таъкидлаш лозимки, президент Шавкат Мирзиёев 2023 сентябрда Жанубий Корея раҳбари билан АҚШда учрашганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+