platina.uz

Исроил Ғазодаги мактабга зарба берди: 40 нафар болалар ва аёллар ҳалок бўлган

Ҳодиса оқибатида тирик қолган болалар ОАВга ҳодиса тафсилотларини сўзлаб берди. 

Жаҳон
7 июнь, 15:01
Исроил Ғазодаги мактабга зарба берди: 40 нафар болалар ва аёллар ҳалок бўлган

6 июн куни Исроил Ғазодаги мактабга ҳаво ҳужуми уюштирди. ҲАМАС расмийсининг айтишича, БМТ қароргоҳида бошпанада ўтирган жами 40 киши - аёллар ва болалар ҳалок бўлган.

Видео тасвирларда фаластинликларнинг жасадлари ва кўплаб ярадорларни шифохонага олиб кетаётгани кўрсатилган.

Дайр ал-Балоҳдаги "Ал-Ақсо шаҳидлари" шифохонасида Имад ал-Мақадмий исмли фаластинлик бола юзи қаттиқ жароҳатланган ва қон оқаётган ҳолда ерда ётибди. У отасидан айрилганини ҳам айтди:

"Биз нима қилдик? Мактабда қуролланган одам йўқ эди. У ердагилар фақат болалар эди. Биз бирга ўйнаётгандик... Нега бизни бомбардимон қилишди?"

Болакай Reuters нашри тақдим қилган видеода шундай деган.

АҚШ бошқа давлатлар билан биргаликда Исроил ва ҲАМАСни Ғазо секторидаги саккиз ойлик урушдан сўнг келишувни якунлаш учун муросага келишга чақирди.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мажид Ал-Ансорий, ҲАМАСнинг охирги ўт очишни тўхтатиш таклифига ҳали жавоб бермаганини ва уни ўрганишда давом этаётганини, Қатар, Миср ва АҚШнинг воситачилик ҳаракатлари ҳамон давом этаётганини айтди.

ҲАМАС манбалари жавоб берадиган ҳеч қандай янгилик йўқлигини, Исроил таклифи эски эканлигини ва гуруҳ буни рад этгани учун урушни тугатиш ёки Ғазодан тўлиқ чиқиб кетиш ҳақида гапирмаганини айтди.

Исроил ҳарбийлари юқоридаги мактабга уюштирилган ҳужумни тан олмади. Уларнинг қирувчи самолётлари "аниқ зарба" берганини айтди ва қирувчи самолётлар жойлашгани айтилган бинонинг икки қисми акс этган сунъий йўлдош фотосуратларини тарқатди.

"Биз разведка маълумотларига жуда ишонамиз", деди исроиллик подполковник Питер Лернер Хамас ва" Исломий жиҳод" жангариларини БМТ объектларидан атайлаб операцион база сифатида фойдаланганликда айблади.

Унинг сўзларига кўра, мажмуада 20-30 нафар жангчи жойлашган ва уларнинг кўплари ҳалок бўлган. "Менинг тинч аҳоли орасида қурбонлар борлигидан хабарим йўқ ва ҲАМАС айтган ҳар қандай нарсани қабул қилишдан жуда эҳтиёт бўлардим", деди у.

Мактабдагилар қонга бўялган синф хоналарини вайроналардан тозалашар экан, омон қолган Ҳуда Абу Дахер ракета овозидан уйғонганини тасвирлаб берди.

" Одамларнинг қолдиқлари ҳовли ичида ва ташқарисида сочилиб кетганди. Газ баллони портлаб кетган", деди у Reuters агентлигига. – Жияним шаҳид бўлган (ўлдирилган), оёғи ва қўлидан айрилган, 10 ёшли бола эди”.

UNRWА раҳбари Филипп Лаззаринининг айтишича, БМТ Фаластин қочқинлар агентлиги томонидан бошқариладиган мактаб ўша пайтда 6000 кўчирилган одамга бошпана берган. Бино бир вақтлар мактаб сифатида ишлатилган, аммо ҳозирда Ғазода мактаблар ишламай туриб, у бошпана сифатида фойдаланилётган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+