Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
Аввалги ҳоким Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлганди.
Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.
Айни кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Каримов Зиядулла Данабаевич туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Зиядулла Каримов 1979 йилда Сайхунобод туманида туғилган.2001 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2007 йилда Тошкент молия институти ва 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.