Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Акмал Мирзаев аввал сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Жамият
30 апрель, 19:26
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Бугунги кунга қадар Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Мирзаев Акмал Арзиевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Акмал Мирзаев аввал сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 2022 йил октябрида у Сардоба туманига раҳбар бўлганди. Аввал у Сув хўжалиги вазирлиги ва Президент аппаратида масъул лавозимларда ишлаб келган.