Нарендра Моди партияси сайловда қийинчилик билан ғалаба қозонди

Ҳиндистондаги сайловларда Бҳаратия Жаната партияси бошчилигидаги ҳукмрон альянс 274 ўринни қўлга киритди. Мухолифат эса жиддий муваффақиятга эришди. 

Жаҳон
5 июнь, 9:11
Нарендра Моди партияси сайловда қийинчилик билан ғалаба қозонди

Ҳиндистонда апрел ойидан бошланган энг йирик парламент сайловлари ўз ниҳоясига етди. 

Сайлов якунларига кўра, амалдаги ҳукумат раҳбари Нарендра Моди учинчи марта Ҳиндистон бош вазири бўлади, лекин унинг партияси мутлақ кўпчиликни йўқотди.

Ҳиндистонда бўлиб ўтган умумий сайловларда кўпчилик овозлар ҳисобланиб, Бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги партиялар иттифоқи ҳукуматни шакллантириш учун зарур бўлган 272 ўринни эгаллаш чегарасига етди.

Сайлов комиссияси веб-сайтига кўра, Модининг Бҳаратия Жаната партияси бошчилигидаги ҳукмрон альянс 274 ўринни қўлга киритди.

Бироқ партиянинг ўзи 226 та тасдиқланган ўринга эга бўлиб, парламентдаги мутлақ кўпчиликни йўқотди.

Моди партияси 543 ўриннинг 240 тасини қўлга киритиши кутилмоқда, бу эса сайлов кампанияси бошида бош вазир белгилаган 400 ўриндан анча паст.

Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси етакчилигидаги «Ҳиндистон» мухолифат альянси 193 ўринни қўлга киритди, бу эса кутилган натижалардан анча юқори бўлди.

Бу, мухолифат етакчиси Раҳул Гандига кўра, бош вазир ўзининг энг улуғвор режаларидан, жумладан, конституцияни ўзгартириш билан боғлиқ режаларидан воз кечишига тўғри келади.

Ғалабасини нишонлар экан, Моди янги ҳукуматни шакллантиришга тайёр эканини айтди.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+