Ўзбек снайперлари халқаро мусобақада биринчи бўлди
Шунингдек, умумий шартларда мерганлар беш марта рекорд натижа кўрсатди.
Жамият
1 июнь, 11:56
Ўзбекистонлик мерганлар Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туркия Республикасида 20-31 май кунлари "Энг илғор мерган жамоаси" мусобақаси ўтказилди. 11 давлатнинг 36 та жамоа иштирокидаги беллашувларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг мерганлар жамоаси ҳам қатнашди.
Ўзбекистонлик мерганлар бир нечта шартларда 5 маротаба рекорд натижаларни қайд этди.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Шоҳсупанинг иккинчи ўрни мезбон давлат — Туркияга, учинчи поғона эса Баҳрайн жамоасига насиб этди.