Қўқондаги нефт ва газ бурғуловчи компания сотувга қўйилди
Акциялар пакетининг бошланғич қиймати 66,5 млрд. сўмга яқин маблағни ташкил этади.
"QO‘QON NEFTGAZ PARMALASH ISHLARI” АЖ устав капиталидаги 61,3 фоиз давлат акциялар пакети “Тошкент” Республика фонд биржасига жойлаштирилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
"QO‘QON NEFTGAZ PARMALASH ISHLARI" АЖ– нефт ва газ қудуқларини бурғулаш ишларини ташкил қилувчи компания ҳисобланади.
Корхонанинг юридик манзили Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган.
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 33 424 89 дона (оддий) акция;
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 1 987,02 (бир минг тўққиз юз саксон етти) сўм 2 тийин;
Акциялар пакетининг бошланғич қиймати – 66 415 773 000,0 (олтмиш олти миллиард тўрт юз беш миллион етти юз етмиш уч миллион) сўм;
Эмитентнинг устав фонди миқдори – 3 433 833 648,0 (уч миллиард тўрт юз ўттиз уч миллион саккиз юз ўттиз уч минг олти юз қирқ саккиз) сўмни ташкил этади.
Давактив аввалроқ "Тошкент сити"даги учта банкнинг биноси сотилишини эълон қилганди.