Тил сертификати бўлмаганлар айрим йўналишларга ҳужжат топшира олмайди
Мазкур қоида 2025-2026 йилдаги қабул жараёнидан бошлаб амал қилади.
Кейинги йилдан бошлаб тил сертификатига эга бўлмаганлар айрим йўналишларга ҳужжат топшира олмайди.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи бўлган йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.
Яъни келаси йилдан бошлаб, қайси йўналишда чет тили биринчи фан (3,1 балл) бўлса, ўша йўналишга фақат сертификати борларгина ҳужжат топшира олади.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ қабул ва ўқув жараёнларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, давлат гранти энди фақат бир йил учун тақдим этилади.
Шунингдек, магистратура учун чет тилини билиш даражаси юмшатилди.