Ҳудудлар бўйича ўтказилмаган шахсий қабуллар бўйича маълумот берилди
16-17 июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб 493 та шахсий қабул ўтказилиши режалаштирилган. Шундан 345 таси амалда ўтказилган.

Республика Халқ қабулхонаси режалаштирилган, аммо ўтказилмаган шахсий қабуллар сонини эълон қилди.
2026 йил 16-17 июн кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман-шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти томонидан 493 та шахсий қабул ўтказилиши режалаштирилган. Шундан 345 таси амалда ўтказилган.

Шахсий қабулларда аҳолидан келиб тушган мурожаатлар сони – 924 та. Шундан:
- ижобий ҳал этилгани – 104 та;
- ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилингани – 70 та;
- тушунтириш берилгани – 7 та;
- кўриб чиқиш жараёнида – 758 та.
Шунингдек, шахсий қабуллар ўтказилмаган ҳудудлар қуйидагилар:
Тошкент вилоятида 34 та;
Хоразмда 21 та;
Самарқандда 16 та;
Тошкент шаҳрида 15 та;
Қорақалпоғистон Республикасида 11 та;
Бухорода 11 та;
Жиззахда 10 та;
Сурхондарёда 9 та;
Фарғонада 9 та;
Наманганда 8 та;
Навоийда 4 та.
