platina.uz

Россиялик таниқли телебошловчи ва актриса вафот этди

Анастасия Заворотнюк узоқ вақтдан буён саратон хасталиги билан курашиб келаётганди. 

Маданият
30 май 2024 йил
Россиялик таниқли телебошловчи ва актриса вафот этди

Россиялик театр ва кино актрисаси, телебошловчи Анастасия Заворотнюк узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.

Бу ҳақида "РИА Новости" актрисанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидаги хабарларга асосланиб хабар берди.

53 ёшли Заворотнюк 2019 йил августидан бери театр спектаклларида қатнашишни тўхтатди. У узоқ вақтдан буён саратон хасталигига қарши муолажалар олиб келаётганди.

Заворотнюк ўнлаб филмларда рол ўйнаган ва кўрсатувларда бошловчилик қилган. Унга бирмунча машҳурликни "Менинг гўзал энагам" филмидаги иштироки олиб келган. Актирса шунингдек, "Винни Пух" мултфилмини овозлаштиришда ҳам қатнашган.

2006 йил Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+