platina.uz
Жамият

Ўзбекистон вендинг ассоциацияси тақдирланди

Гуанчжоу шаҳрида Asia Vending & Smart Retail Expo автоматик савдо (вендинг) саноатининг муҳим кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон вендинг ассоциацияси тақдирланди

Шу кунларда Гуанчжоу шаҳрида Asia Vending & Smart Retail Expo автоматик савдо (вендинг) саноатининг муҳим кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ҳар йили жаҳоннинг етакчи вендинг ассоциациялари билан ҳамкорликда ўтказиладиган Халқаро Vending Industry дунёдаги энг йирик ва нуфузли халқаро кўргазмалардан бири ҳисобланади.

Унда Ўзбекистон вендинг ассоцияцияси "УзВEНД" делегацияси ҳам иштирок этди. Кўргазма Ўзбекистон ва минтақа учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки у савдо ва автоматлаштирилган савдони ривожлантиришга бағишланган дунёдаги энг йирик ва энг муҳим кўргазма ҳисобланади.

Ўзбекистон президентининг 2021 йилдаги “Ўзбекистонда вендинқни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қисқа муддатда автоматик савдо (вендинг) соҳаси муваффақиятли ривожланишига олиб келди.

Тадбир очилиш маросимида Ўзбекистон "УзВEНД" ассоциациясини раиси Азизхон Йўлдошхонов Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари номидан қутлов нутқи сўзлаб, минтақада вендинг ва автоматлаштирилган савдони ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Вакилларимиз шунингдек, автоматлаштирилган савдо соҳасидаги энг яхши компанияларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Кўргазманинг муҳим воқеалари қаторида вендинг ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Таъкидлаш лозим, вендинг саноати ривожига қўшган юксак хизматлари эътироф этилган ҳолда Марказий Осиёдан келган халқаро маслаҳатчи, эксперт кенгаши аъзоси Азизхон Йўлдошхоновга тантанали равишда махсус диплом ва кўкрак нишони топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid