platina.uz

Футзал бўйича жаҳон чемпионати мухлисларига чегирмалар берилади

Улар темирйўл чипталарини 50 фоиз чегирма билан олишлари ва жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин бўлади. 

Спорт
29 май, 10:00
Футзал бўйича жаҳон чемпионати мухлисларига чегирмалар берилади

Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионати мухлисларига темир йўл чегирмалари берилади.

“2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-195-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 2024 йил 14 сентябр – 6 октябр кунлари бўлиб ўтадиган 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

- 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;

- 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Шунингдек, 2024 йил июнь ва август ойларида Жаҳон чемпионати бош соврини – Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб “Trophy experience” футзал тури маршрути ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахсларни идентификацияловчи ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олувчи ва текширувчи махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади.

2024 йил август – октябр ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилинади.

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақанинг A гуруҳида Нидерландия, Парагвай ва Коста-Рика билан ўйнайди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+